Туман ва шаҳарлар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратилади
Жамият
−
05 Май 2020
18717Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 5 май куни ўтказган видеоселектор йиғилишида карантин чоралари юмшатиладиган ҳудудларни белгилашда беморлар сони ва даволаниш динамикасидан келиб чиқиб баҳолаш лозимлиги ҳақида гапирди.
Туманлар ва шаҳарларни “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилади.
Корхоналарда, айниқса савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида санитария қоидаларига амал қилиниши бўйича таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилади.
Шавкат Мирзиёев масъулларга қисқа фурсатларда ҳудудларнинг карантин даражасини аниқлаш бўйича топшириқ берди. Жойларда вазият ўзгаришига қараб, карантин даражаси ҳам ўзгариб боради.
Корхоналарда, айниқса савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида санитария қоидаларига амал қилиниши бўйича таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилиши таъкидланди.
Республика комиссиясига хизмат кўрсатиш турларини қайси ҳудудларда ва қандай шартлар асосида йўлга қўйишни белгилаш топширилди.
LiveБарчаси