Туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларига янги мажбурият юкланди
Жамият
−
27 Январь 2021
11425Аввал хабар берганимиздек, бугун, 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлар масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти.
Йиғилишда туман сектор раҳбарлари эса, ҳафтанинг икки кунини фақат ёшлар муаммоларини ҳал этишга ажратиши белгиланди. Бир кун ёшлар бандлиги билан, иккинчи кун уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш билан шуғулланади.
“Сектор раҳбарлари аниқланган муаммоларнинг ечими бўйича дастурлар ишлаб чиқиб, маҳаллий кенгашларга киритади, ижроси бўйича ҳар ойда халқ вакилларига ҳисобот бериб боради”, дейди Президент.
Ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимининг 6 та ўринбосари, жойлардаги ташкилот раҳбарлари ўз фаолиятини қуйидаги устувор вазифалар асосида ташкил қилиши шарт:
• ҳокимнинг иқтисодиёт, инвестициялар ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари – бандлик масалаларига;
• солиқ идораси, савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари раҳбарлари – ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга;
• ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга;
• туман прокурори, ички ишлар ва мудофаа бўлими бошлиқлари – уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга масъул бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь