Туман ҳокимлари кучайди! Уларнинг ихтиёрига жами 3 трлн 200 млрд сўм берилади

Жамият

image

Ўзбекистонда кредит тарихида кечикиш бўлган эҳтиёжманд аҳолининг лойиҳаларини ҳам индивидуал баҳолаш асосида имтиёзли молиялаштириш имконияти яратилади. Бу ҳақда мамлакат етакчисининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди. 

Қайд этилишича, камбағаллик жамғармасидаги 240 миллиард сўм, Бандлик жамғармасидаги 100 миллиард сўм ва учта “дафтар”даги 760 миллиард сўм маблағ туман штаблари ихтиёрига берилади.

Энди туман штаби субсидия ёки фоизсиз ссуда бериш масаласини ҳам мустақил ҳал қилади.

Тадбиркорлик компаниясининг компенсациялар учун йил якунига қадар назарда тутилган 300 миллиард сўмлик қолдиғи ҳам штаблар орқали ажратилади.

Шу тариқа туманлар ихтиёрига жами 3 триллион 200 миллиард сўм ресурс йўналтирилиб, маблағларнинг аниқ натижа беришига алоҳида эътибор қаратилади.

Маълумот учун, бугун, 3 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур йиғилишда Ўзбекистонда кредитларни қайтариш муддатлари деҳқончилик, савдо ва бошқа бизнес йўналишларининг ўзига хос хусусиятларига мослаштирилиши маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг