Тўкилган қон учун айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак – БМТ Эрон ҳақида

Олам

image

Эронда давом этаётган оммавий норозилик намойишларида юзлаб, балки минглаб одамлар ҳалок бўлган. Бу ҳақда кеча, 15 январь куни бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида Бош котиб ёрдамчиси Марта Поби сўз очди. 

Унинг қайд этишича, барча эронликлар тинч ва қўрқмасдан ўз норозиликларини билдириш имкониятига эга бўлишлари керак. 

БМТ раҳбари аввалроқ Эронда намойишчиларга қарши ҳаддан ташқари куч ишлатилгани ҳақидаги хабарлардан чуқур хавотир билдирган эди. БМТ мамлакат аҳолисининг сўз эркинлиги, уюшмалар ва тинч йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлаб келмоқда. 

“Сўнгги маълумотларга кўра, оммавий норозилик намойишлари давом этаётган Эронда юзлаб, балки минглаб одамлар ҳалок бўлган. БМТда бу маълумотларни тасдиқлаш имконияти йўқ. Барча ўлим ҳолатлари текширилиши ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак”, дейди Поби. 

Ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатда кўплаб ҳибсга олинганлар ҳақида хабар бермоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йил январь ойи ўрталарига келиб қўлга олинганлар сони 18 минг кишидан ошган. 

“Биз расмийларни барча ҳибсга олинганлар учун тегишли ҳуқуқий процедура ва адолатли судлов ҳуқуқини ҳурмат қилишга чақирамиз. Ҳаммага инсоний муносабатда бўлиш керак”, дейди Поби.  

У Эрон раҳбариятини намойишлар муносабати билан ўлим жазосини қўлламасликка чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрондаги намойиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг