Тўқнашувлар Ироқ бирлигига таҳдид – Туркия Бағдоддаги воқеаларга муносабат билдирди
Олам
−
30 Август 2022
4926Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Бағдоддаги намойишлар чоғидаги зўравонликлардан хавотир билдирди.
“Бағдоддаги воқеалар мамлакат барқарорлиги, бирлиги ва хавфсизлигига таҳдидга айланди. Дўст ва қардош Ироқнинг барқарорлиги ва хавфсизлиги Туркия учун ҳаётий аҳамиятга эга. Шу муносабат билан биз бутун мамлакат бўйлаб тарқалган зўравонликдан хавотирдамиз”, дейилади ТИВ баёнотида.
Вазирлик Бағдоддаги зиддият томонларини соғлом фикр ва вазминликка чақирди.
“Ҳозирги сиёсий можаролар тинч йўл билан ва инклюзив мулоқот орқали ҳал этилишига, Ироқ халқининг тинчлиги ва фаровонлиги таъминланишига умид қиламиз”, дейилади вазирлик баёнотида.
29 август куни ироқлик нуфузли шиа теологи, “Садр” ҳаракати етакчиси Муқтадо ас-Садр сиёсатни тарк этишини маълум қилди.
“Мен сиёсий ишлардан кетаман ва сиёсатдан бутунлай кетишимни эълон қиламан”, деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Шундан сўнг Муқтадо ас-Садр тарафдорлари Бағдоддаги давлат тузилмалари ва хорижий дипломатик миссиялар жойлашган “яшил ҳудуд”даги Президент саройи олдида тўпланишди.
Хавфсизлик чораларига қарамай, бир гуруҳ ас-Садр тарафдорлари Президент саройига бостириб кириб, ҳукуматни истеъфо беришга чақирди.
Бағдодда ал-Садр тарафдорларининг намойиши муносабати билан комендантлик соати эълон қилинди. Пойтахтга ҳарбийлар киритилди.
LiveБарчаси