Тўқаев таэквондо қора белбоғини олиб, тахтачани синдирди (видео)

Олам

image

Бугун, 12 август куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев таэквондо бўйича қора белбоғни қабул қилгач, ўз имзоси қўйилган тахтачани синдирди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Президент аввал машғулот тахтачасига имзо қўйган, сўнг Жаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чоу анъанага кўра давлат раҳбаридан уни синдиришни сўраган.

Тўқаев аввал “Ҳақиқатан синдиришим керакми?” деб сўрагач, қўли билан зарба бериб тахтани иккига бўлган. Залда йиғилганлар, жумладан, Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Геннадий Головкин ҳам унга қарсак чалган.

Давлат раҳбари Чунгвон Чоунинг ташрифини Қозоғистон спорт жамоатчилиги учун муҳим воқеа деб атаб, Жаҳон таэквондо федерациясининг мамлакатда спортни ривожлантиришга кўмак беришга тайёрлигини тасдиқлашини қайд этган.

Тўқаев таэквондони нафақат олимпия спорт тури, балки бутун дунё бўйлаб миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган уйғунлик, интизом ва ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган фалсафа сифатида таърифлаган.

Президент Тўқаев Чунгвон Чоуни таэквондони бутун дунёда ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун II даражали “Дўстлик” ордени билан тақдирлаган. Жаҳон таэквондо федерацияси раҳбари эса ҳурмат ифодаси сифатида Қозоғистон Президентига тўққизинчи дан қора белбоғни топширган.

Маълумот учун, таэквондода тўққизинчи дан қора белбоғ энг олий даража ҳисобланади. У жанг санъатини ривожлантиришга ҳисса қўшганларга, шунингдек, ташкилий ва услубий ишлар, унинг фалсафасини тарғиб қилганлик учун берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон таэквондо Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг