Тўқаев Шайх Хованди Тоҳур хотирасига ҳурмат учун Мирзиёевга миннатдорлик билдирди

Жамият

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қjсим-Жомарт Тoқаев Ўзбекистонга ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Шайх Хованди Тоҳур ва Тўлабий мақбараларини зиёрат қилди.

Шайх Хованди Тоҳур XIV асрда яшаган олим ва сўфий, Аҳмад Яссавий таълимотининг давомчиси бўлган. Инсонларни илм-маърифатга, етакчиларни тинчлик-аҳилликка чорлаган валий зот сифатида халқ хотирасида қолган.

Шайх мақбараси атрофи азиз қадамжога айланган. Хусусан, XVII асрда бу ерга Тўлабий дафн этилган. Қалдирғочбий деб ҳам аталадиган бу инсон қозоқ элининг бош қозиларидан ҳамда "Жети Жарғи" қонунлар тўпламининг тузувчиларидан бири бўлган.

Ёнма-ён жойлашган бу мақбаралар ўзбек ва қозоқ халқлари азалдан бирга яшагани, қардошу ҳамфикр бўлганининг яна бир далолатидир.

Қозоғистон раҳбари мақбаралар тарихи билан танишди, ободонлаштириш ишларини кўздан кечирган.

Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Қосим-Жомарт Тўқаев қардош халқларнинг умумий тарихий-маданий меросини асраб-авайлашга қаратилаётган эътибор учун Ўзбекистон Президенти ва халқига миннатдорлик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made