Тўқаев Путин ҳузурига қайси масалалар бўйича бораётгани очиқланди

Олам

image

Аввалроқ, Қозоғистон Президенти Қосим Жомарт-Тўқаев жорий йилнинг 10-11 февраль кунлари Россияга ташриф амалга ошириши ҳақида хабар бергандик.

Россия ва Қозоғистон Президентлари Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тўқаев 10 февраль куни бўлиб ўтадиган музокараларда қўшни ҳудудлардаги вазият, минтақавий можароларни муҳокама қилади ва учрашув якунлари бўйича матбуот баёноти беради. Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Қайд этилишича, давлат раҳбарлари Россия-Қозоғистон иттифоқчилик муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, Евроосиё маконида интеграцион ҳамкорлик масалалари ва долзарб халқаро муаммоларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда. 

“Албатта, давлат раҳбарлари ишларнинг аҳволи, яқин ҳудудлардаги вазият, минтақавий можаролар юзасидан фикр алмашади. Давлат раҳбарлари музокаралар якунида матбуот баёноти билан чиқади”, дея қўшимча қилган Песков. 

Песков, шунингдек, “бу Россия Федерацияси катта аҳамият бераётган жуда муҳим ташриф эканини” таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг