Тўқаев президентлик лавозими ўз кучини сақлаб қолишини айтди

Олам

image

Қозоғистонда вице-президент лавозимининг жорий этилиши, шунингдек, конституцияда мустаҳкамланиши режалаштирилган бир палатали парламентга ўтиш билан боғлиқ ислоҳот президентнинг ролини сусайтирмайди – у давлат ҳокимияти тизимида ҳамон асосий куч бўлиб қолади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев маълум қилди. 

“Айтишим керак – ушбу конституциявий ўзгаришлар президентлик ҳокимияти институтининг кучсизланишини англатмайди, аксинча – президентлик лавозими давлат тизимида асосий бўлиб қолмоқда. Ишончим комилки, Қозоғистон президентлик республикаси сифатида муваффақиятли ривожланади, ўзини оқлаган бу сиёсий тизимдан воз кечиб бўлмайди”, дейди у Миллий қурултой йиғилишида сўзга чиқиб. 

Тўқаев халқаро тажриба шундан далолат беришини, у таклиф қилган ислоҳотлар Қозоғистон тараққиётига кучли туртки беришини қайд этган. 

Эслатиб ўтамиз, 20 январь куни мамлакат Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қизилўрдада бўлиб ўтган Миллий қурултойнинг V йиғилишидаги чиқиши чоғида Қозоғистонда янги лавозим – республика вице-президенти лавозими жорий этилиши ва Қозоғистон парламенти “Қурултой” деб қайта номланиши ҳақида гапирди. 

Қайд этилишича, вице-президент президент топшириғига кўра:

  • Қозоғистон Республикасининг халқаро форумлар ва хорижий давлатлар делегациялари билан музокаралардаги манфаатларини ифодалайди;
  • президент манфаатларини парламентда тақдим этади;
  • маҳаллий ва хорижий ижтимоий-сиёсий, илмий ҳамда маданий-маърифий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
  • президентнинг бошқа топшириқларини бажаради.

Янги парламент – Қуролтойдаги мандатлар сони 145 тагача бўлиши мумкин, депутатлар эса ҳамма учун ягона тартиб асосида сайланади. Ҳозир уларнинг сони 148 нафарни ташкил этади. Парламентда 8 та қўмита бўлиши мумкинлиги қайд этилган. Бундан ташқари, Қосим-Жомарт Тўқаев Миллий қурултойда муҳим давлат тузилмалари аъзоларини парламент орқали тайинлашни таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг