Тўқаев Назарбоевнинг рафиқасини миллий комиссиядан четлатди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатнинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг рафиқаси Сара Назарбоевани Хотин-қизлар ишлари бўйича миллий комиссия аъзолигидан четлаштирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
Республика раҳбари сайтида Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия аъзоларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди, унда Қозоғистон собиқ раҳбарининг рафиқаси йўқ.

Миллий комиссияга Тўқаев маъмурияти раҳбари ўринбосари Аида Балаева раҳбарлик қилади, дея қўшимча қилади нашр.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг