Тўқаев КХШТ давлатлари раҳбарларига қўнғироқ қилиб, раҳмат айтди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 13 январь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян, Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ва Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.  

Тўқаев ҳамкасбларига бугун, 13тянварь куни мамлакатдан КХШТ тинчликпарвар контингентининг олиб чиқилиши бошлангани ҳақида маълум қилди ва Қозоғистондаги теракт вақтида кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди. 

Путин билан мулоқотда КХШТга аъзо давлатлар контингентларини Қозоғистон Республикаси ҳудудидан келишилган ҳолда олиб чиқиб кетишни бошлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.  

Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 январь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тинчликпарвар контингенти Қозоғистондан чиқишни бошлади. Маълум қилинишича, КХШТ кучларининг Қозоғистонни ташлаб чиқиб кетишига 10 кун кетади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг