Тўқаев Қозоғистон гербини ўзгартиришни таклиф қилди
Олам
−
15 Март 2024 8000 1 дақиқа
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат гербини ўзгартиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қозоғистон Президенти бошчилигида бўлиб ўтган қурултойда бир қатор экспертлар, жамоатчилик фаоллари давлат рамзларининг бутун тизимини модернизация қилиш зарурлиги муҳокама қилинган.
“Мутахассислар ва манфаатдор фуқаролар, жумладан, ёшларнинг Қозоғистон гербини сезиши жуда қийин, унда эклектизм ва собиқ совет даври белгилари борлиги ҳақидаги асосли далилларни инобатга олиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. Агар умумий келишув бўлса, барча жиҳатларни моҳиятан кўриб чиқадиган ва жамоатчилик муҳокамасини ўтказадиган махсус комиссия тузиш мумкин бўларди”, дейди Қозоғистон раҳбари.
Шунингдек, қурултойда Президент янги давлат гербининг энг яхши эскизини яратиш учун очиқ танлов эълон қилишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда бундай ташаббус “Жана Адамдар” ёшлар ҳаракати томонидан илгари сурилган эди.
Қўшни Қирғизистонда эса ўтган йили давлат байроғи ўзгартирилди.
Райҳона Улканбаева
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь