Туғилганликни қайд этиш хизматлари соддалаштирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” қарорига асосан туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Қайд этилишича, ариза берувчи ўз хоҳишига кўра ушбу комплекс хизматларнинг барчасидан бир вақтда ёки айримларидан фойдаланиши мумкин, болани доимий рўйхатга қўйиш бундан мустасно.

Бунда:

туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Манзил” ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёҳуд васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича 1 иш куни ичида рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими автоматик равишда болани сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади;

Пенсия жамғармасининг “Пенсия” ахборот тизими автоматик равишда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС хабар юборади.

Боланинг отаси ёки онаси шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилади;

Халқ банки филиали бир марталик нафақа тўловини олиш учун мурожаат қилган фуқаронинг нафақага бўлган ҳуқуқини Пенсия жамғармасига электрон сўров юбориш орқали тасдиқлайди ҳамда олдиндан молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан нафақа тўловини амалга оширади. Бунда, тўлов амалга оширилганлиги ҳақида маълумот ариза берувчига СМС хабар орқали юборилади.

Бир марталик нафақани олиш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқи бўлмаса, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нафақани олиш учун бола туғилгандан бошлаб 6 ойдан кейин мурожаат қилса, ушбу нафақа аввал ота ёки онасининг бирига тўлаб берилган бўлса бир марталик нафақани тўлаш рад этилади;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Электрон поликлиника” ахборот алмашинуви тизими она рўйхатда турган поликлиникага (рўйхатда турмаган тақдирда доимий ёки вақтинча рўйхатда турган яшаш манзилидаги поликлиникага) болани рўйхатга қўяди ва ариза берувчига рўйхатга қўйилганлиги ҳақидаги хабарни СМС орқали юборади.

Бир марталик нафақа миқдоридан қуйидаги миқдордаги маблағлар чегириб қолинади:

болани доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдоридаги давлат божи;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштирганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдоридаги герб йиғими.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

182

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг