Тўдакўл соҳилидан йирик мавжудот топилди. У ҳақида нималар маълум?

Бу қизиқ

image

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги Тўдакўл соҳилидан йирик мавжудот топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ушбу хабарларга изоҳ берди.

 Маълум қилинишича, ушбу балиқ Камарбалиқ ёки Селдлар қироли деб номланади. Тинч, Атлантика ва Ҳинд океанларининг иссиқ, ўртача иссиқ ва мўътадил сувларида, асосан тропик минтақада ва Ўрта ер денгизи ҳавзасида, шунингдек, Шимолий-Шарқий Атлантикада – Исландия сув ҳавзаларида ва Шимолий денгизда 500-700 м, баъзан 1000 м чуқурликларда учрайди. 

Унинг узунлиги 3 метргача боради. Истеъмол қиладиган озуқа турига кўра, камарбалиғи йиртқич – планктофагадир: унинг озуқасида кичик планктон қисқичбақасимонлар, майда балиқлар ва калмарлар қайд этилган. Селдлар билан битта тўрга тушиб қолишидан, бу балиқларнинг селдлар билан ҳам озиқланишини кўрсатади. Елка сузгичининг узунлашган биринчи шулалари томонидан ҳосил бўлган бошининг устидаги “тож” туфайли бу балиқ “Селдлар қироли” деган ном олган.

Селдлар қироли одатда, танасини тик қилиб, боши юқорига кўтарилган ҳолатда сузади. Шу билан бирга унинг зичлиги сувникидан каттароқ бўлгани сабаб у ўз танасини чўкишдан сақлаб, бир маромда ушлаб туради ва узун елка сузгичининг тўлқинсимон ҳаракатлари натижасида аста-секин ёнига силжийди. Селд қиролини овлаш иқтисодий аҳамиятга эга эмас. Унинг гўшти истеъмолга ярамайди, ҳатто ҳайвонлар ҳам уни истеъмол қилмаслиги мумкин. У фақат балиқчилик спорти объекти сифатида алоҳида қизиқиш уйғотади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3506

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг