“Тўдакўл” дам олиш масканида 16 яшар бола тўсатдан вафот этди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Навоий вилояти “Тўдакўл” дам олиш масканида вояга етмаган 16 ёшли бола тўсатдан вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 июнь куни соат 15:45 ларда Қизилтепа туман Тиббиёт бирлашмасига 2006 йилда Навоий шаҳрида туғилган вояга етмаган Н.Д. “Тўдакўл” дам олиш масканига бориб, тўсатдан вафот этганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Шифокор хулосасига кўра, Н.Д. “тўсатдан ўлим синдроми, ўткир юрак қон томир нафас етишмовчилиги” оқибатида вафот этган. 

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаркатларини туман прокуратураси олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

515

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг