“Туб бурилиш нуқтаси”: Трамп Эрон билан уруш ҳақида баёнот берди
World
−
08:34 3551 2 minutes
Вашингтон Эрон билан урушда туб бурилиш босқичига яқинлашмоқда. АҚШ Президенти Дональд Трамп бу борада тез орада муҳим қарорни эълон қилиш ниятида. Бу ҳақда АҚШ етакчиси “Axios” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Олдимда муҳим қарор қабул қилиш вазифаси турибди. Мен уларга бостириб киришни ва уларни йўқ қилишни хоҳлайманми ёки йўқми? Бу муҳим қарор. Мен билан ҳар қандай нарса юз бериши мумкин”, деган у ва гап “низога чек қўйиши керак бўлган” оммавий зарбаларни қайта бошлаш эҳтимоли ҳақида кетаётганига аниқлик киритган.
Оқ уй раҳбари, шунингдек, Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Баҳрайн, Кувайт ва Уммон вакиллари билан Эрон атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш ниятида эканини маълум қилган.
“Мен уларнинг ҳозирда қайси мавқеда эканини ва аҳволи қандайлигини билмоқчиман. Биз ҳар доим улар ҳақида жуда ғамхўрлик қилганмиз”, дейди у.
Маълумот учун, жорий йилнинг 22-26 сентябрь кунлари БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги юқори даражадаги сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади. Дональд Трамп 22 сентябрь куни нутқ сўзлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Эрон билан давом этаётган уруш жорий йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган АҚШ оралиқ сайловларидан кейин тугашини айтган эди.