ТТАда тўлов контракти кескин оширилади

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт академиясидаги айрим йўналишларда контракт нархи ўтган йилга нисбатан 2,13 баробарга ошиб, қарийб 20 миллион сўм бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарлар юзасидан академиянинг ўқув ишлари бўйича проректори Шуҳрат Боймуродов талабаларга видеомурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, ТТАда контракт фақат 1-курсга қабул қилинаётган талабалар учун оширилган. Қолган курсларда ўқиётган талабалар йўналишлар кесимида ҳукумат белгилайдиган базавий контракт миқдорини тўлайди.

1-курслар учун контракт миқдори оширилиши ТТАга академик мустақиллик берилгани, кейинги 3 йилда контракт миқдори ўзгаришсиз 9,1 млн сўм бўлгани, бу вақт мобайнида эса инфляция давом этгани сабаб бўлган.

“Молиявий мустақиллик берилганидан кейин, ҳар бир талабага ўртача харажат миқдорини аниқлайдиган низом бор. Унга кўра, тушган пуллар академия профессор-ўқитувчиларига ойлик маош сифатида, қолаверса, ўқув лабораториялари сифатини ошириш, ахборот технология воситалари, инфратузилма учун мўлжалланган.

Ҳозирги кунгача ТТА ўқув жиҳозлари, инфратузилмаси, лаборатория ва талабалар турар жойларини таъмирлаш етарли даражада бўлмаган. Кейинги йилда талабалар турар жойларидаги ўринлар сони 1,5 мингтадан 3,5 мингтага кўпайтириляпти”, дейди Боймуродов проректор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

369

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг