ЦСКА кучли учликка кириш учун курашади – Файзуллаев

Спорт

image

Москванинг ЦСКА ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев жамоасининг тактик ўзгариши ва янги позициясига баҳо бериб, “армиячилар”нинг мавсумнинг иккинчи қисмидаги режалари ҳақида интервью берди. 

“Қишки ўқув-машғулот йиғинлари ҳар доим қийин, чунки стресслар кўп, машғулотлар ҳам қийинроқ. Мавсумга тайёргарлик кўряпмиз, ўйлайманки, биз учун ҳаммаси яхши кетмоқда. Биз янги схемага ўтдик, ҳозир шу бўйича машғулот ўтаяпмиз. Бу бироз вақт олади. Ўйлайманки, чемпионатда ҳаммаси яхши бўлади”, дейди Файзуллаев.

Шунингдек, Файзуллаев жамоасидаги янги позицияси ва ЦСКАнинг чемпионлик курашидаги имкониятларига тўхталди.

“Бу позицияда юз фоиз ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан. Ҳозир мураббий мени саккизликка қўяди. Бу позицияда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ҳозир яхши ўйин кўрсатяпмиз. Ўйлайманки, мавсум якунига қадар кучли учликка кирамиз”, дейди Файзуллаев.

Маълумот учун, 21 ёшли Файзуллаевнинг Москва клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсум у клуб сафида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”да Файзуллаевнинг қиймати 8 миллион еврога баҳоланган ва Файзуллаев Ўзбекистоннинг энг қиммат иккинчи футболчиси саналади.


Мақола муаллифи

Теглар

Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг