ЦСКА 3,5 миллион долларлик трансферни амалга оширмоқчи

Спорт

image

Москванинг ЦСКА клуби Аргентинанинг “Ривер Плейт” ярим ҳимоячиси Родриго Виллаграни 3,5 миллион долларга трансфер қилиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда инсайдер Херман Гарсия Грова Х саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, “армиячилар” жамоасида келишувни якунлаш учун 48 соат вақт бор. “Ривер Плейт” 24 ёшли аргентиналик футболчининг 50 фоиз ҳуқуқлари учун 5 миллион доллар талаб қилмоқда.

Виллагра 2024 йилнинг қишидан буён “миллионерлар” сафида ўйнаб келмоқда. Бу даврда у барча турнирларда 36 та учрашувда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширган. Аргентина клуби билан амалдаги келишув 2027 йилнинг декабригача амал қилади. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 5,5 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ЦСКА

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг