Циркда 46 миллиардлик реконструкция бошланди
Жамият
−
04 Июль 2019
360360 йиллик тарихга эга бўлган Тошкент давлат цирки 2020 йилнинг март ойига келиб янги қиёфа касб этади. Айни вақтда цирк биносида қиймати 46 миллард 630 миллионлик реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарида айтилади.
Тошкент давлат циркининг ҳозирги биноси 1966 йилда Тошкентда содир бўлган кучли зилзиладан 10 йил ўтиб қурилган. У бир вақтнинг ўзида 2700 томошабинни бағрига сиғдира олади. Бироқ, бир вақтлар МДҲ мамлакатларида катта довруғ қозонган Тошкент давлат цирки охирги 10 йилликда эскириб қолган бошқарув тизими, ходимларга кам маош тўланиши, дастурлар ва намойишлар қисқартирилиши, ёш мутахассисларнинг етишмаслиги, моддий-техник базанинг заифлиги, ҳайвонларни сақлаш ҳолати қониқарли эмаслиги сабаб томошабинлар оёғи узилди.
Тошкент давлат цирки реконструкцияга муҳтож аҳволда эди. Бинонинг усти ялтироқ бўлгани билан, ичидаги ҳақиқий аҳвол ишчиларга кўпроқ аён.
Таъмирлаш ва реконструкция ишлари 305 кунда тугатилади. Айни вақтда ёрдамчи биноларда иш қизғин. Кейинроқ, цирк манежи (саҳна) ва ўриндиқлари ҳам буткул ўзгартирилади.
Реконструкция ишлари келаси йил Наврўз байрамига қадар якунланиши ваъда қилинмоқда.
LiveБарчаси