Триллионлар: МИБ 7 ойда давлат фойдасига қанча пул ундиргани маълум бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 7 ойида Мажбурий ижро бюроси томонидан давлат фойдасига 5,2 трлн сўм ундирилди. Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Таъкидланишича, бюро органлари томонидан жорий йилнинг 7 ойида жами 12,9 трлн сўмлик ҳужжатлар ижроси таъминланиб, амалда ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу  даврига нисбатан 2 баробарга ўсган:

  • биргина давлат фойдасига 5,2 трлн сўм маблағ ундирилиб, бу борадаги кўрсаткич 2,3 баробарга ошган;
  • тадбиркорлик субъектлари фойдасига 4,8 трлн сўм, банклар учун 2,2 трлн сўм ва фуқаролар манфаатларига 750,9 млрд сўм ундирилган.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг