“Трастбанк” кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш учун 5 млн АҚШ доллари миқдорида шартнома имзолади

Бизнес

image

Бугун, 18 июнь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Ўзбекистон иқтисодий имкониятларини кенгайтириш жамғармаси (Economic Empowerment Fund for Uzbekistan — EEFU) 5 млн АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линиясини жалб этиш тўғрисида шартнома имзолади. Ушбу маблағлар кичик ва ўрта бизнес субъектларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга йўналтирилади. Молиялаштириш ислом молияси тамойилларига мувофиқ амалга оширилиб, тадбиркорларнинг муқобил молиялаштириш манбаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиради.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, EEFU Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Ислом тараққиёт банки ва халқаро инвесторлар ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистондаги илк инвестиция жамғармасидир. Унинг асосий вазифаси молиявий ва номолиявий кўмак орқали кичик ва ўрта бизнес билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий корхоналар ва кооперативлар ривожига ҳисса қўшишдан иборат. Жамғарма мамлакат ҳудудларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга кўмаклашувчи лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. EEFU ўз фаолиятида исломий молия воситаларини ривожлантиришга ҳамда барқарор молиялаштиришнинг халқаро стандартларини жорий этишга ҳам алоҳида эътибор қаратади.

“Трастбанк” ва EEFU ўртасида мазкур шартноманинг имзоланиши узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим қадам бўлиб, тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшимча имкониятлар яратади. Шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг хусусий секторини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Трастбанк EEFU Economic Empowerment Fund for Uzbekistan

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар