Транспорт вазирига маслаҳатчи тайинланди
Жамият
−
05 Май 2021 7232 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тимур Баҳодирович Aллаяров Транспорт вазирининг Логистика ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг Вазирлар Маҳкамасидаги манбаси хабар берди.
Маълумот учун, Тимур Aллаяров 2016 йилда Халқаро Вестминстер университетини тамомлаган.
Аллаяров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ва бошқа давлат муассасаларида масъул лавозимларда ишлаган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь