Транспорт соҳасида 2,5 йилда неча миллиард “растрата” қилингани маълум бўлди

3-саҳифа

image

2019-2020 йиллар ҳамда жорий йилнинг биринчи ярмида транспорт соҳасидаги корхона ва ташкилотларнинг 375 нафар ходими жиноий жавобгарликка тортилган ва уларнинг 358 нафари (95 фоизи) коррупциявий жиноятларни содир этган. Ушбу жиноятлар ортидан 24 млрд маблағ талон-торож қилинган. Бу хақда кеча, 20 октябрь куни Олий Мажлис юқори палатасининг йигирманчи ялпи мажлисида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурханов маълум қилди.

Аниқланишича, автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар етарли даражада молиялаштирилмаган. 2021 йилда ушбу мақсадлар учун йўналтирилган маблағ мавжуд эҳтиёжнинг бор-йўғи 27 фоизини ташкил қилган. Шунингдек, автомобиль йўлларига масъул бўлган Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги 149 нафар ходим ҳам жиноят содир этган. 

Шунингдек, сенаторнинг таъкидлашича, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан сўнгги икки йилда 2 мингдан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган бўлсада, прокуратура органларига бор йўғи 8 та материал юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Олий ва ўрта махсус таълими тизимида 9 ой мобайнида қарийб 14 млрд сўмлик молиявий камчиликлар аниқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг