Трампнинг собиқ прокурорига қарши тергов бошланди

Олам

image

АҚШда Ҳукумат амалдорларининг хатти-ҳаракатларини назорат қилувчи федерал агентлик Оқ уй раҳбари Дональд Трампга қарши жиноят ишларини бошқарган собиқ махсус прокурор Жек Смитга нисбатан тергов бошлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Агентликнинг ёзишича, тергов Смитни 2024 йилги президентлик сайловларига таъсир ўтказишга уринишда айблаган республикачи сенатор Том Коттон томонидан бошланган.

Махсус маслаҳат идораси (OSC) агентликка тергов Смитнинг федерал амалдорларга ўз лавозимларидан сиёсий фаолият учун фойдаланишни тақиқловчи “Хэтч” қонунини бузиши мумкинлиги билан боғлиқлигини тасдиқлади. OSC давлат хизматчиларининг хулқ-атворини назорат қилувчи, лекин жиноий жавобгарликка тортиш ваколатига эга бўлмаган мустақил агентлик ҳисобланади.

Адлия вазирлигининг собиқ махсус маслаҳатчиси Жек Смит Трампга қарши иккита ишни текширган: бири махфий ҳужжатларни ноқонуний сақлаш ва иккинчиси 2021 йил 6 январда Капитолий биносига бостириб киришга олиб келган 2020 йилги сайлов натижаларига эътироз билдиришга уриниш учун. Иккала иш ҳам судгача бормади, бир қатор апелляциялар туфайли тўхтаб қолди.

Дональд Трамп сайловда ғалаба қозонганидан сўнг, Смит Адлия вазирлигининг амалдаги Президентни жиноий жавобгарликка тортмаслик сиёсатига ишора қилиб, ишни расман тўхтатди, бироқ у тўплаган далиллар Трампни айблаш учун етарли бўлиши ҳақида ҳисобот чиқарди.

Сенатор Коттон Смитни “давлат хизматчиси қиёфасига кирувчи сиёсий актёр” деб атади ва у била туриб сайлов жараёнига аралашганини айтди. Январь ойида истеъфога чиққан Смит ўзига қарши бошланган тергов ҳақида ҳозирча изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Адлия вазирлиги томонидан мамлакат Президенти Дональд Трампнинг 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини сертификатлаштиришга таъсир ўтказишга уринишини текшириш учун тайинланган махсус маслаҳатчи Жек Смит ўз лавозимини тарк этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп тергов Жек Смит Хэтч қонуни OSC Том Коттон махсус прокурор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг