Трампнинг ички хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари лавозимини тарк этди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари Мэттью Поттингер Вашингтондаги тартибсизликлар муносабати билан истеъфога чиқди. Бу ҳақда бугун, 7 январь куни CNN телеканали хабар қилди. 

“Поттингер бу қарорга келишда иккиланмаган", дейилади телеканалда. Унга кўра, Поттингердан ташқари президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен, шунингдек, Оқ уйдаги сиёсий мувофиқлаштириш учун масъул президентнинг ёрдамчиси Кристофер Лиддел истеъфога чиқиши мумкин. 

Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти республикачи Дональд Трамп кеча, 6 январь куни Оқ уй олдидаги митингда йиғилган тарафдорларига мурожаат қилди, шундан сўнг оломон Конгресс биносига кўчиб ўтди. 

Намойишчилар Капитолий биносига бостириб киргандан сўнг, процедура тўхтатилиши керак эди:  дастлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари одамлар оқимини тўхтата олмадилар.  Натижада Конгрессни қўриқлаётган полиция ўқотар қурол ишлатиб, аёлга жароҳат этказди.  Кейинчалик у шифохонада вафот этди. Кейинроқ, яна уч киши вафот этгани хабар қилинди: бир аёл ва икки эркак.

Эслатиб ўтамиз, Сенат ва АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси қўшма йиғилишда демократ Жозеф Байденнинг 3 ноябрь куни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалабасини тасдиқлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШдаги тўполон

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг