Трампнинг эсанкиратувчи қарори: Сулаймоний қандай йўқ қилинди
Олам
−
05 Январь 2020
17455АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймонийни йўқ қилиш ҳақидаги буйруқни Пентагон амалдорлари ва разведка хизмаит раҳбариятини караҳт қилиб қўган. Бу ҳақда “The New York Times” нашри маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 27 декабрь куни АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базасига шиа жангари гуруҳлари томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида бир неча америкалик ҳалок бўлгач, эронлик генерал Қосим Сулаймонийни йўқ қилиш муҳокама қилинган. Аммо бунга фавқулодда чора сифатида қаралган. Чунки Трампнинг бунга рози бўлиши даргумондек кўринган.
Трамп ўтган йилнинг 28 декабрь куни АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларига Ироқдаги шиаларнинг “Катаиб Ҳизбуллоҳ” ҳаракати объектларига ҳужум қилишни буюрган. Натижада 30 декабрь куни намойишчилар Бағдоддаги Америка элчихонасига ҳужум уюштирган.
Жорий йилнинг 2 январь куни Трамп фавқулодда чорани қўллашга кўрсатма берган. Бу Пентагон амалдорларини эсанкиратиб қўйган.
Разведка АҚШнинг Ироқ, Ливан ва Суриядаги объектларига хавф мавжудлигини, чунки Сулаймоний шу давлатлардаги ҳарбий қисмларига боргани ва янги ҳужум тайёрлаётганини айтган. Шу билан бирга, баъзи амалдорлар Сулаймонийнинг ҳаракати одатий ҳол эканини айтган.
Нашр маълумотига кўра, Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий аксиламерика ҳужумларини ўтказишга рухсат бермаган ва Сулаймонийни Теҳронга чақирган. Қайд этилишича, Давлат котиби Майкл Помпео ва вице-президент Майк Пенс радикал қарор тарафдори бўлган.
Трамп Сулаймонийнинг ўлдирилишини Рождество таътиллари сабаб АҚШнинг турли ҳудудларида бўлган миллий хавфсизлик бўйича бир неча нафар юқори мартабали маслаҳатчиси билан режалаштирган. Улар махсус ҳимояланган алоқа линияси орқали мулоқот қилган.
Трамп режаларининг махфий қолиши учун Конгрессни бу ҳақида огоҳлантирмаган. Умуман олганда ушбу фавқулодда режадан саноқли одам хабардор бўлган.
Булар давлат раҳбарининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О`Брайен, вице-президент Майк Пенс, Давлат котиби Майкл Помпео, Мудофаа вазири Марк Эспер, Марказий разведка бошқармаси директори Жин Хэспел ва Оқ уй аппарати бошқарувчиси вазифасини бажарувчиси Мик Малвэни хабардор бўлган.
Пентагондагилар эса ўтган йил ёзидаги воқеаларни назарда тутиб, Трампдан Сулаймонийни жисмонан йўқ қилиш буйруғини кутишмаган.
Ўтган йилнинг 20 июнь куни Эрон қуролли кучлари Американинг ВМС RQ-4 русумли дронини уриб туширганидан кейин Трамп Эрон ҳудудидаги учта объектга зарба беришга кўрсатма берган. Аммо Америка раҳбари амалиёт бошланишига 10 дақиқа вақт қолганида ҳужумни бекор қилган.
Эслатиб ўтамиз, 3 январга ўтар кечаси Бағдодда Эроннинг ташқи сиёсатидаги муҳим фигура, Яқин Шарқдаги шиа гуруҳларини йўллантириб, 20 йилдан буён Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус бўлинмаси “Қудс”ни бошқарган генерал Қосим Сулаймоний АҚШ ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлди. Эрон бугун, 5 январь куни Сулаймоний билан вдолашяпти.
LiveБарчаси