Трампнинг энг яқин ёрдамчисида коронавирус аниқланди
Олам
−
02 Октябрь 2020
6820АҚШ Президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Хоуп Хиксда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда "Bloomberg" агентлиги хабар берди.
Унга кўра, Хикс Америка раҳбарининг энг яқин ёрдамчиларидан бири. Хикс Трампга 29 сентябрь куни Кливленддаги баҳсларда, 30 сентябрь куни эса Миннесота штатидаги митингда ҳамроҳлик қилган. Аммо, манбаларга кўра, Оқ уй раҳбарида коронавирус аломатлари аниқлангани йўқ.
Трампнинг котиби ўринбосари Жадд Дир Хиксга коронавирус ташхиси қўйилгани ҳақидаги маълумотни изоҳлади. У Оқ уйда коронавирусга оид барча тавсиялар бажарилишини ва инфекция тарқалишига қарши чораларга қатъий риоя қилиш кузатиб борилишини таъкидлади.
Маълумот учун, Оқ уйда янги коронавирусга чалиниш ҳолатлари бир неча бор қайд этилган. Масалан, АҚШ вице-президенти Майкл Пенснинг Матбуот котиби бўлган Кэти Миллерда коронавирус аниқланган. Кейинчалик, Миллий хавфсизлик бўйича АҚШ Президенти ёрдамчиси Роберт О'Брайенда ҳам коронавирус аниқланган. Ҳозирда уларнинг иккиси ҳам соғайиб, ишларига қайтишган.
Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 3 ноябрь куни ўтказилади. Республикачи Трампга демократ Байден рақиблик қилади. Вице-президентлик учун Майкл Пенс ва Камола Харрис беллашади.
LiveБарчаси