Трамп ваколатини чекловчи резолюцияга вето қўйди
Олам
−
07 Май 2020
5490АҚШ Президенти Дональд Трамп Конгресснинг унга Эронга қарши қуролли кучлардан фойдаланишни чекловчи резолюциясига вето қўйди. Бу ҳақда Оқ уй расмий сайтида эълон қилинди.
“Бу жудаям ҳақоратли резолюция эди. У Демократларнинг 3 ноябрдаги сайловда ғалаба қозониш стратегиясининг бир қисми бўлиб, Республикачилар партиясида келишмовчилик чиқариш мақсадида таклиф қилинганди. Резолюцияни қўллаган бир неча республикачилар уларнинг “ноғорасига ўйнади”, дейилган Трампнинг баёнотида.
Бундан ташқари, резолюция факт ва қонунларни тушунмасликка асослангани таъкидланган. Резолюциясиз ҳам АҚШ Эронга қарши куч ишлатмаётгани айтилган.
“Тўрт ой аввал мен Қосим Сулаймоний Ироқда бўлганида уни йўқ қилиш учун қатъий қарор қабул қилдим. Бунга жавобан Эрон Ироқдаги кучларимизга бир неча ракета зарбаси амалга оширди. Ҳужумларда ҳеч ким ҳалок бўлмади. Бундан ташқари, Сулаймонийга қарши ҳаракат 2002 йилдаги Ироқда қуролли кучлардан фойдаланиш тўғрисидаг резолюция ва Конституциянинг 2-моддасига мувофиқ амалга оширлди”, дейди Трамп.
Трампнинг таъкидлашича, резолюция Президентнинг Қўшма Штатлар, унинг иттифоқчилари ва шерикларини ҳимоя қилиш қобилиятига зарар етказган бўларди.
“Резолюцияга кўра, Президентнинг қуролли кучларни қўллаш бўйича конституцион ваколатлари Қўшма Штатларни ва унинг кучларини кутилмаган ҳужумдан ҳимоя қилиш билан чекланади. Бу нотўғри. Биз таҳдидлар ўсиб бораётган дунёда яшаяпмиз ва Конституция Президент душманларнинг ҳаракатини аввалдан кўра билиши ва керакли чорани кўриши лозимлигини тан олади. Мен ҳам шундай қилдим”, дейди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний жорий йилнинг 3 январь куни Бағдод аэропортида АҚШ ҳаво ҳужуми натижасида ўлдирилганди. Шундан сўнг икки давлат ўртасида уруш чиқиши хавфи ортиб кетганди.
LiveБарчаси