Трамп Ўзбекистонда хизмат қилган ҳарбийлар бўйича қарор қабул қилган

Олам

image

Америка Қўшма Штатларининг собиқ президенти Дональд Трамп 19 январь куни Фахрийлар масалалари департаментига махсус топшириқ берган. Унда 2001 йилдан 2005 йилгача Ўзбекистондаги Қарши-Хонобод базасида хизмат қилган фахрийларни тиббий кўрикдан ўтказиш назарда тутилган. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.

Қайд этилишича, 2001 йил 1 октябрдан бошлаб 2005 йил 31 декабрга қадар Қарши-Хонобод Ўзбекистон авиабазасида хизмат қилган ҳарбий хизматчиларда заҳарланиш таъсири ўрганиб чиқилади. Ушбу вазифа АҚШ Мудофаа вазири буйруқ чиқарилган кундан бошлаб 365 кун ичида ушбу топшириқни бажариши керак.

Тадқиқот қуйидагиларни ўз ичига олади:

2001 йил 1 октябрдан 2005 йил 31 декабргача бўлган даврда авиабазадаги шароитларни батафсил баҳолаш, шу жумладан ушбу даврда базани ифлослантирувчи ҳар қандай токсик моддаларни аниқлаш, токсик моддаларнинг аниқ жойлашуви, таъсир қилиш муддати, заҳарли моддаларга дучор бўлган ҳарбий хизматчилар ва бундай таъсирнинг ҳолатлари.

Фахрийлар ишлари бўйича котиб мудофаа вазири билан келишган ҳолда 2001 йил 1 октябрдан 2005 йил 31 декабригача Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фахрийларнинг соғлиғига ҳар қандай таъсирини батафсил ўрганиш.

1 пунктда аниқланган ҳар қандай токсик моддалар билан заҳарланиш ва 2 пунктда ўрганилган саломатликка ҳар қандай таъсир орасидаги боғлиқликни ўрганиш.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йил 11 сентябрь терактларидан кейин террорга қарши уруш очган АҚШ Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларида фойдаланиш учун октабр ойида Хонободдаги аэродромни ижара олган. 2005 йил майидаги Андижон воқеаларидан сўнг, америкалик ҳарбийлар Ўзбекистон талаби билан у ерни тарк этган.

2006 йилда Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қўшилгач, базадан Россия ҳарбийлари фойдалана бошлади. Ўзбекистон 2012 йилда КХШТни тарк этди, шу йили мамлакатнинг Ташқи сиёсий фаолият концепцияси қонун билан тасдиқланиб, унда Ўзбекистон ҳарбий-сиёсий иттифоқларга қўшилмаслиги, ўз ҳудудида бошқа давлатларнинг ҳарбий базаси бўлишига йўл қўймаслиги белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1600

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг