Трамп Россияга қарши санкцияларни бекор қилмайди – Медведов

Олам

image

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп даврида Қўшма Штатларнинг Россияга қарши санкциялари бекор қилинишига шубҳа билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Медведовга кўра, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўз лавозимига киришгач, Россияга қарши санкцияларни бекор қилиши эҳтимолдан узоқ. Бу Америка иқтисодиётининг бир қатор тармоқлари манфаатларига тўғри келмайди.

“Сайланган президент ўз лавозимига киришгандан сўнг бу санкцияларни дарҳол бекор қилиши даргумон деб ҳисоблайман. Қолаверса, у маълум бир даврда баъзи санкцияларни қўллашда қатъий туриб олганди”, дея таъкидлаган сиёсатчи.

Шунингдек, Медведев Трампнинг Америкадан Европага суюлтирилган газ етказиб бериш зарурлиги ҳақидаги сўзларини эслади. Медведевнинг сўзларига кўра, ҳозирда Европа Россиядан суюлтирилган газ олаётгани йўқ, “шунинг учун европаликлар совуқда қолиб, ишлаб чиқариш корхоналари тўхтаб қолмоқда”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатлар Россиянинг Украинадаги ҳарбий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлагани учун 400 дан ортиқ ташкилот ва шахсларга санкциялар киритганди. Давлат департаментининг 190 та субъектга нисбатан санкциялари кўрсатилган фактлар варақасида таъкидланишича, сўнгги санкциялар Россияга дастгоҳлар ва микроэлектроника етказиб бериш билан шуғулланувчи Хитой компанияларига нисбатан чораларни ўз ичига олганди.

Моҳинур Каримова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия санкция Трамп Медведов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг