Трамп Парижга борди
Олам
−
07 Декабрь
3559АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп бугун, 7 декабрь куни Нотр-Дам соборининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Парижга етиб борди. Бу ҳақда манбасига таяниб, “Agence France-Presse” хабар берди.
Қайд этилишича, бу Трампнинг сайланганидан кейинги илк хорижий сафаридир.
Соборнинг очилиш маросими олдидан АҚШнинг сайланган президенти Елисей саройида Франция етакчиси Эммануэль Макрон томонидан қабул қилинади.
Нотр-Дам соборининг очилиш маросимида 40 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этади. Кучли ёнғин унинг томи ва ички қисмининг бир қисмини вайрон қилганидан беш йилдан кўпроқ вақт ўтгач, собор қайта очилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта сайланган президентнинг Мар-а-Лаго (Флорида) қароргоҳида Трамп Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан учрашганди. Ўшанда у Оттава ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар контрабандаси муаммосини ҳал қила олмаса, Канада АҚШнинг 51-штатига айланиши мумкинлиги билан таҳдид қилганди.
LiveБарчаси