Қозоғистон чорва экспортини тақиқлади

Жамият

image

Қозоғистонда чорва экспорти тақиқланди. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига асосланиб, Tengrinews.kz хабар бермоқда.

Таъкидланишича, чорвани қайта ишлаш ва қайта сотиш учун оммавий равишда экспорт қилиниши гўшт маҳсулотлари нархининг кўтарилиб кетишига сабаб бўлган. Бундан ташқари, ҳозирги вазият мамлакатдаги гўштни ишлаш корхоналари ва озуқа майдонлари юкланганлиги камайишига олиб келган. Ўртача ҳисобда 2019 йил ушбу корхоналар ўз қувватларининг яримини ишлатишган холос. Бу чорва экспорти юқори бўлган вазиятда зарур хомашёларнинг етишмаслиги билан боғлиқ.

“Ушбу тартибга ўзгартиришлар киритиш келгуси йилларда Қозоғистонда чорванинг сонини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, маҳаллий гўштни қайта ишлаш корхоналарини юқори сифатли ва арзон нархли хомашё билан таъминлаш, шунингдек, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришга имкон беради”, дейилади вазирлик маълумотида.

2019 йил Қозоғистондан йирик шохли 156 минг бош қорамол олиб чиқилган. Шундан 121,6 минг боши ёки 78 фоизи Ўзбекистонга, яна 14 фоизи Арманистонга экспорт қилинган.

Шунингдек, мамлакатдан қарийб 264 минг бош олиб чиқилган, уларнинг ярмидан кўпи наслчилик зотлари бўлган. Уларнинг асосий харидори ҳам Ўзбекистон бўлиб, 200 минг қўй олиб чиқилган. Россияга 21,5 минг, Озарбойжонга 18 минг, Эронга эса 12 минг атрофида қўй экспорт қилинган.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг