Трамп мусулмонларни Рамазон ойи билан табриклади

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Рамазон ойи муносабати билан барча мусулмонларга табрик йўллади. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.

“Бугун Рамазон ойи кириб келишини нишонлаётган барча мусулмонларга ўз саломим ва эзгу тилакларимни йўллайман. Ҳар бир Рамазон ойи маънавий янгиланиш, чуқур мушоҳада ва Парвардигорднинг беҳисоб неъматларини қадрлаш фасли ҳисобланади”, дейилади Трампнинг табригида.

Оқ уй етакчисининг сўзларига кўра, кўплаб америкаликлар учун бу муқаддас давр ибодат қилиш ва рўза тутиш, оилавий ва жамоатчилик алоқаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, меҳр-шафқат, саховат, раҳмдиллик ва камтарлик каби умумий қадриятларни тасдиқлаш имконини беради.

“Парвардигор инъом этган эркин ибодат қилиш ҳуқуқи миллатимизнинг асосий белгиси, фаровонлигимиз ва қудратимизнинг пойдеворидир. Шу боис, менинг маъмуриятим ҳар куни барча фуқароларнинг ўз эътиқодини амалга ошириши, виждонига амал қилиши ва эркин ибодат қилишини таъминламоқда. Зеро, дин эркинлиги дегани ўз динингизга фахр ила ва таъқиб қилинишдан қўрқмай амал қилиш эркинлиги демакдир”, дейилади табрик хатида.

У, шунингдек, барчага яхши кунлар ва тинчлик тилаган.

“Ушбу марҳамат ва эзгулик мавсумида мен хонадонларингизга бахт-саодат ва фаровонлик, бутун дунёга ҳамжиҳатлик ва тинчлик, келгуси ойларда ҳам барака тилаб дуолар қиламан”, деган Оқ уй етакчиси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Рамазон ойи билан табриклаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Рамазон ойи Рамазон Оқ уй

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг