Трамп коронавируснинг фойдалари борлигини айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп коронавируснинг кутилмаган фойдалари ҳақида гапирди. Бу ҳақда Президент Оқ уйдаги брифингда маълум қилди.

"Вируснинг тарқалиши, ижобий натижаларга олиб келади. Масалан, аҳолини кундалик ҳаётда фойдали одатларга ўргатади. Келажакда ушбу одатлар гриппни юқтирмасликка ёрдам беради," дейди Трамп.

Хусусан, Америка раҳбари қўлларни мунтазам ювишни ва бошқалардан узоқроқ юришни тавсия қилди. Президент одамларга иложи борича уйда ўтиришни маслаҳат берди.

Шунингдек, Трамп коронавирусдан сақланишнинг шахсий тажрибаси билан ўртоқлашди. У ҳозирда бошқалар билан анъанавий ҳиндча тарзда саломлашаётганини ва бундай қилишни бошқаларга ҳам маслаҳат берди. Сўнгги бора Трамп Ирландия Бош вазири Лео Варадкар билан қўл бериб сўрашганини маълум қилди. Америка етакчиси у билан сўрашганда адашганини ва қайтиб бундай қилмаслигини айтди.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан боғлиқ 188 578 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 3 890 нафари вафот этган, 7 251 нафари эса соғайган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Трамп Коронавирус

Баҳолаганлар

953

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг