Трамп қайтмоқда. У қасос олишни режалаштирган 

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп фаол сиёсий ҳаётга қайтади ва журналистлар билан муносабатларини тиклайди. Бу ҳақда "Associated Press" хабар берган. 

"Трампнинг шиддатли дўстлари ва иттифоқчилари бир неча ҳафталик сукутдан сўнг, унинг оммавий ахборот воситалари билан дўстона интервьюларини қайта бошлашини кутмоқда", дейилган хабарда. 

Қайд этилишича, Трамп "унинг импичментини қўллаб-қувватлаган ёки ноябрдаги сайлов натижаларини бекор қилиш ҳаракатларига қаршилик кўрсатган республикачилардан қасос олишга аҳд қилган". 

Шунга қарамай, у 2022 йилда бўлиб ўтадиган оралиқ сайловларда Республикачилар партиясига Вакиллар палатаси ва Сенатда кўпчилик овозни олиши учун ёрдам бермоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трампга нисбатан очилган иккинчи импичмент иши муваффақиятсиз якунланди. Сенатдаги овоз беришда айблов етарлича овоз олмади ва Трамп оқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп

Баҳолаганлар

987

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг