Трамп икки штатдаги овозларни қайта санатмоқчи

Олам

image

Қўшма Штатларнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп Республикачилар партиясининг юқори мартабали аъзолари ёрдамида баъзи штатларда сайловчилар овозларини унинг фойдасига қайта кўриб чиқилишини хоҳламоқда. Бу ҳақда “Reuters” вазиятдан хабардор бўлган учта манбага асосланиб хабар берди.

Агентлик манбаларининг айтишича, АҚШнинг бир неча штатларидаги судлар овозларни кўриб чиқишни рад этишганидан сўнг, Трамп нуфузли республикачи қонунчилар орқали ҳаракат қилишга қарор қилган. Хусусан, сайлов бюллетенларини ҳисоблашнинг дастлабки натижаларига кўра, Жо Байден ғолиб бўлган Мичиган ва Пенсильвания штатлари эътибор марказида бўлиб турибди.

“Reuters” агентлигининг Трамп сайловолди кампаниясидаги манбасининг айтишича, президентнинг стратегияси анъанавий равишда демократларга овоз берадиган йирик шаҳарларда бюллетенларни санаш масаласида бир қатор саволлар беришдан иборат. Шундан сўнг, маҳаллий республикачилар қонун чиқаришга аралашишдан ва эҳтимол, сайловчиларни амалдаги Президентга овоз беришга ишонтиришдан бошқа иложи қолмайди.

18 ноябрь куни Пенсильвания Олий суди Трампнинг овозларни қайта ҳисоблаш бўйича даъвосини рад этди. Судьяларнинг кўпчилиги – еттитадан бештаси даъволарнинг самарасизлигини маълум қилган. 

Эртаси куни Трампнинг штаб-квартираси Мичиган штатидаги худди шундай даъвони қайтариб олди. Америка раҳбарининг адвокати Рудольф Жулианининг айтишича, амалдаги Президент жамоаси хоҳлаган нарсасига эришган ва Уэйн округида сайлов натижаларини расмий тан олиш жараёнини тўхтатган.

Оммавий ахборот воситаларининг сўнгги хабарларига кўра, сайловларда Байден 306, Трамп эса 232 та овозга эга. Президентлик сайловида ғолиб бўлиш учун 270 овоз етарли. Агар амалдаги Президент Пенсильвания ва Мичиган штатидаги сайлов натижаларини кўриб чиқишга муваффақ бўлса, у 36 та овоз олади. Мана шундай тақдирда у 268 сайловчининг овозига эга бўлади. Ушбу натижа ҳам сайловларда ғалаба қозониш учун этарли эмас.

Умиджон Нозимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг