Трамп Чикагони дунёдаги энг қўрқинчли шаҳар деб атади
Олам
−
03 Сентябрь 6465 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатдаги жиноятчилик билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдириб, Чикагони дунёдаги энг қўрқинчли ва энг хавфли шаҳар деб атади. Бу ҳақда у кеча, 2 сентябрь куни ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
АҚШ Президентининг сўзларига кўра, дам олиш кунлари Чикагода камида 54 киши отишмадан яраланган ва улардан 8 нафари ҳалок бўлган.
“Сўнгги икки ҳафтанинг охири ҳам деярли шундай ўтди. Чикаго – дунёдаги энг қўрқинчли ва хавфли шаҳар, шубҳасиз. Прискерга (Иллинойс штати губернатори) ёрдам жуда зарур. У шунчаки ҳали буни билмайди. Мен жиноятчилик муаммосини тезда ҳал қиламан, худди Вашингтонда бўлгани каби. Чикаго тез орада яна хавфсиз бўлади”, дейди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Трамп тартибни тиклаш учун Вашингтонга Миллий гвардия ходимларини юборган эди. Шунингдек, у жиноятчиликка қарши чоралар доирасида Вашингтон полицияси федерал назоратга ўтказилишини эълон қилган. Трампнинг айтишича, у шаҳарни “илгари ҳеч қачон бўлмагандек хавфсиз ва гўзал” қилмоқчи.
Live
Барчаси