Трамп чегарадаги девор учун сўнгги чорасини ишга солмоқчи
Олам
−
15 Февраль 2019 8539 1 дақиқа
АҚШ президенти Дональд Трамп Мексика билан чегарада девор қуришга маблағ олиш учун мамлакатда фавқулодда вазият жорий қилмоқчи. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Сара Сандерс Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Шунингдек, Трамп “шатдаун” қайта бошланмаслиги учун давлат бюджетининг муроса лойиҳасини ҳам имзолайди.
Кутилаётган фавқулодда вазият АҚШ фуқароларининг ҳуқуқлари ёки қонунларнинг амал қилишини чекламайди. Бироқ президентга Конгресснинг рухсатисиз девор қурилишига маблағни олиш имконини беради.
Маълумот учун, Республикачилар ва Демократлар АҚШ давлат бюджети лойиҳаси бўйича келишувга эришганди. Бу келишув мамлакатда қайта бошланиши мумкин бўлган “шатдаун”нинг олдини олиш учун амалга ошганди.
Бюджет лойиҳасида девор қурилиши ҳисобга олинган, бироқ Трамп хоҳлаганидек 5,7 млрд доллар эмас, 1,375 млрд доллар ажратиш кўзда тутилган.
Бу лойиҳа Трампга маъқул бўладими, йўқми ҳозирча номаълум.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025