Трамп Байденни Россия ва Украина ўртасида музокаралар олиб боришга чақирди
Олам
−
03 Февраль 2023
6255Вашингтон Россия ва Украина ўртасида тинчлик бўйича музокара олиб бориши, Европа эса Киевга ёрдамини ошириши керак, деди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп. Собиқ давлат раҳбарининг радио бошловчиси Хю Хюиттга берган интервьюси журналистнинг сайтида чоп этилган.
Трамп аниқлик киритганидек, АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Украина Қуролли кучларига ортиқча ҳарбий ёрдам юбормаслиги керак. Бунинг ўрнига у мамлакат раҳбариятини тинчлик музокараларини излашга чақириши лозим. "Европа кўпроқ ёрдам бериши керак, чунки Европа биз қилаётган ишнинг фақат кичик бир қисмини бажаряпти", дея қўшимча қилди у.
Трамп Украина можароси Европага АҚШдан кўра кўпроқ таъсир қилишини тушунтирди. АҚШнинг собиқ раҳбари Украина ва Россия “охирги марта жанг қилишига” ишонч ҳосил қилишни исташини айтди.
Трамп аввал Байденни заифлиги ва лаёқатсизлиги билан дунёни учинчи жаҳон уруши ёқасига олиб келганликда айблаган эди.
LiveБарчаси