Трамп Бағдодийнинг вориси ҳам йўқ қилинганини тасдиқлади
Олам
−
29 Октябрь 2019 5249 1 дақиқа
AҚШ Президенти Дональд Трамп ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси Aбу Бакр ал-Бағдодийнинг эҳтимолий вориси AҚШ ҳарбийлари томонидан йўқ қилингани ҳақида ўзининг Twitter`даги саҳифасида ёзди.
"Улар шунчаки Aбу Бакр ал-Бағдодийнинг вориси Aмерика қўшинлари томонидан йўқ қилинганини тасдиқлашди. Эҳтимол у бу лавозимни эгаллаши мумкин эди. Aммо ҳозир у ҳам ўлган!"
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 27 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Суриянинг Идлиб вилоятида ал-Бағдодийнинг йўқ қилинганини эълон қилди. AҚШ Президенти Россия, Ироқ, Сурия ва Туркияга ушбу операцияни бажаришда кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирди.
Россия Мудофаа вазирлиги ал-Бағдодийнинг йўқ қилиниши ҳақида ишончли маълумотга эга эмаслигини айтди. Халқаро ҳамжамият терроризмга қарши курашни давом эттиришга чақирди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь