Трамп АҚШ учинчи дунё мамлакатига айланишини башорат қилди
Олам
−
21 Сентябрь 2021
12474Америка Қўшма Штатлари миграцион инқироз туфайли яқин келажакда учинчи дунё давлатига айланиши мумкин. АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп шундай тахминни билдирмоқда.
“Яқинда Қўшма Штатлар учинчи дунё мамлакати бўлади. Ҳозир чегарамизда содир бўлаётган воқеа аввал ҳеч қачон бўлмаган. Миллионлаб одамлар аллақачон кириб келган, лекин янада кўпроғи йўлда”, дейилади Трампннинг матбуот хизмати тарқатган хабарда.
АҚШ Президенти Жой Байден жорий йилнинг январь ойида ҳокимиятга келгач, “янги иммиграция сиёсати”ни эълон қилиб, соҳадаги қонунчиликни юмшатди.
Ўшандан бери Қўшма Штатларга кирмоқчи бўлган муҳожирлар оқими сезиларли даражада ошди ва ҳозирда XXI аср бошидан бери максимум даражага етди.
Аввалроқ, Трамп Америка Қўшма Штатларининг уч йиллик умри қолганини, кейин мамлакат таназзулга учрашини башорат қилганди.
LiveБарчаси