Дональд Трамп АҚШнинг уч йил умри қолганини айтди
Олам
−
16 Сентябрь 2021
19754АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп “Newsmax” телеканали жонли эфирида мамлакат яқин уч йилда тамом бўлишини айтди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Собиқ Президентнинг сўзларига кўра, Жо Байден ўз лавозимига киришганидан бери Қўшма Штатлар “пастга шўнғимоқда”.
“2022 ва 2024 йилларда бўлиб ўтадиган сайловларга борганимизда, мамлакатдан ҳеч нарса қолмаган бўлади”, дея қўшимча қилди Трамп.
Дональд Трампнинг ушбу сўзларидан сўнг, бошловчи Шон Спайсер интервьюни якунлаган.
Қайд этиш керакки, Трамп мунтазам равишда АҚШнинг ҳозирги маъмурияти ва айниқса ўтган президентлик сайловларида унга рақиблик қилган Жо Байденни кўп танқид қилади. Мисол учун, собиқ Президент ҳозирги давлат раҳбарини Афғонистондан қўшинларни тез олиб чиқиш орқали мамлакатни таслим бўлган ва шарманда қилганликда айблаган. Бундан ташқари, Трамп, агар улар боксга тушса, Байденни нокаутга учратишини айтган.
LiveБарчаси