Байденни бир неча сония ичида нокаут қиламан – Трамп

Спорт 11191
image
-

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп амалдаги давлат раҳбари Жо Байден билан бокс рингида курашишга тайёрлигини айтди.

75 ёшли америкаликнинг айтишича, Байден унинг энг осон рақиби бўлади.

“Агар мен профессионал боксчидан бошқасини рақиб сифатида танлашим керак бўлса, бу жуда хавфли ғоя бўларди. Менимча, мен учун энг осон юмуш Байденни таслим этиш бўларди. Уни бир неча сония ичида қулатаман. Бундай ҳолатда у жуда катта муаммога дуч келади”, дейди Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп Калифорния штатининг Голливуд шаҳрида 11 сентябрь воқеаларининг 20 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган бокс кечасида америкалик боксчи Эвандер Холифильд ва бразилиялик ММА жангчиси Витор Бельфорт иштирокидаги марказий жангни шарҳлайди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 568
Рейтинг: 3
t
×