Трамп ҳокимиятга келишидан олдин АҚШ Украинага ёрдамни оширади – Блинкен
Олам
−
13 Ноябрь
2776АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен бугун, 13 ноябрь куни АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ҳокимиятга келгунига қадар Вашингтон ихтиёридаги “ҳар бир доллар”ни Киевга ўтказишга ваъда берди. Бу ҳақда у Брюсселда НАТО Бош котиби Марк Рютте ҳамда альянс раҳбарияти билан икки томонлама учрашув ўтказиб, Украинани янада қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилганидан сўнг маълум қилди.
Блинкен НАТО штаб-квартирасида журналистларга ҳаво ҳужумидан мудофаа, артиллерия ва зирҳли машиналар каби ҳарбий ёрдам воситаларини санаб ўтиб, “Вашингтон “Украинанинг Россия агрессиясидан самарали мудофаасини таъминлаш учун қилаётган барча ишларга асосланишда давом этиши”ни айтди.
Блинкеннинг сўзларига кўра, иттифоқчиларнинг ушбу учрашувининг мақсади “Украинада 2025 йилда самарали курашиш ёки тинчлик музокараларини ўтказиш учун етарли пул, ўқ-дорилар ва сафарбар этилган қўшинларга эга бўлиши учун” кучларни бирлаштириш эди.
Шу билан бирга, Блинкен Украина Қуролли кучлари учун Россия ҳудудига Ғарб қуроллари билан зарба бериш бўйича чекловларни бекор қилиш ҳақидаги саволга жавоб беришдан қочди ва Украина иттифоқчилари жанг майдонида “ўз эҳтиёжларига мослашаётганини” ва буни давом эттиришини таъкидлади.
Давлат котиби Россиянинг Украинага қарши урушида Шимолий Корея қўшинлари жанг майдонига киритилганини тасдиқлади ва буни воқеаларнинг ўта хавфли бурилиши деб атади.
“Россиянинг Украинага қарши тажовузкорлигини кучайтиришдан ташқари, Россия Шимолий Кореянинг ракета ва ядровий салоҳиятини мустаҳкамлаш учун нима қилаётгани ёки қилиши мумкинлиги ҳақида катта хавотир бор”, дейди Блинкен.
У альянсдан “қатъий жавоб” берилишини ваъда қилди.
Ўз навбатида, Марк Рютте Шимолий Корея аскарлари Украинага қўшимча хавф туғдираётган ва Путиннинг ҳарбий салоҳиятини ошираётган бўлса-да, Россия Президенти бунинг учун Шимолий Кореяга етказиб берилган ракета технологиялари ҳисобидан тўлаши кераклигини таъкидлади.
“Бу нафақат НАТОнинг Европа қисмига, балки АҚШ материгига, Жанубий Корея ва Японияга ҳам таҳдид солади. Фаоллик кўрсатаётган нафақат Шимолий Корея. Биз узоқ вақтдан бери Хитой Россияга икки мақсадли маҳсулотлар етказиб бериш орқали санкцияларни четлаб ўтиб, уруш ҳаракатларига ёрдам бераётганини биламиз”, деди НАТО Бош котиби.
У, шунингдек, Россия Эронга дронлар ва технология етказиб бериш учун пул тўлаётганини таъкидлади. Рюттега кўра, бу “Эронга Яқин Шарқни беқарорлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини давом эттиришга ёрдам беради”.
“Шундай қилиб, сиз Евро-Атлантика ва Ҳинд-Тинч океани иккита алоҳида уруш театри эмаслигини кўрасиз, лекин Украинада содир бўлаётган воқеалар бутун дунёга таъсир қилади”, деди у.
Рютте хулоса қилиб, Киевга ҳарбий ёрдамни кенгайтиришга чақирди.
LiveБарчаси