Ҳабибни ўз китобимга киритдим – Трамп
Спорт
−
11:30 1453 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп собиқ UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг энг катта мухлисларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда спортчининг менежери Али Абдулазиз “Pound 4 Pound Show” дастурида маълум қилди.
“Президент Трамп икки нафар жангчини ҳаммадан кўпроқ яхши кўради – америкалик Жастин Гетжи ва Ҳабиб. У Ҳабибнинг энг катта мухлиси. Мен ундан: “Нега Ҳабибни бунчалик яхши кўрасиз?” деб сўрадим. У эса: “Мен Ҳабибни ўз китобимга киритдим”, деб жавоб берди”, – дейди Али Абдулазиз.
Маълумот учун, Ҳабиб Нурмагомедов 2021 йилда профессионал фаолиятини 29 та ғалаба ва ҳеч бир мағлубиятсиз якунлаган. У 2022 йилда UFC Шон-шараф залига киритилган.
Live
Барчаси