Тожикистонликлар Қирғизистон амалдорларининг машинасини тошбўрон қилди

Олам

image

Тожикистон фуқаролари тожик-қирғиз чегарасидаги Оқсой қишлоқ кенгаши раиси Алимбек Собировнинг машинасини тош бўрон қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг Боткен вилоятидаги ваколатли идорасида маълум қилинди.

Президент вакилининг матбуот котиби Азат Қурбонбековнинг айтишича, Собировнинг Honda CR-V автомобилининг ойналари синдирилган. Ҳодиса 29 июль куни тахминан соат 20:10 да содир бўлган. Қишлоқ кенгаши раҳбари шифохонага ётқизилган.

Собиров Президентнинг Боткен вилоятидаги чегарадог қишлоқларни тиклаш ва ривожлантириш бўйича махсус вакили Мамир Раҳимов ва Президентнинг Боткен вилояти вакилининг ўринбосари Маъруф Тулаев билан биргаликда Оқсой қишлоғига келган. Улар вайрон бўлган уйлар қурилиши билан танишганлар ва Тош-Тумшуқ қишлоғига бориб, у ердаги ёниб кетган уйларни кўздан кечирганлар.

Шу вақтда қўшни Тожикистондаги Хўжайи Аъло қишлоғида 15-20 кишидан иборат гуруҳ тўпланган. Оғзаки жанжал бўлиб, сўнг Собировнинг машинасига тош отилган. Равҳимов ва тулаев жароҳат олмаган.

Икки давлат ҳуқуқ тартибот идоралари ҳодиса юзасидан учрашув ўтказган. Унда Тожикистоннинг Исфара тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Набижон Исозода жиноятчиларга нисбатан чора кўришга ваъда берган. Тош отганлардан моддий зарар ундирилиши таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг