Тожикистонлик йўлтўсар чегарачилар қирғизистонликни “асирга” олди

Олам

image

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати бугун, 22 декабрь куни давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида қурол қўлланиши билан боғлиқ ҳодиса рўй бергани ҳақида хабар қилди.  

Дастлабки маълумотларга кўра, Қирғизистон фуқароси “КамАЗ” юк машинасини Боткен вилоятининг Лейлек туманидаги “Мақсат-Жаштик” автойўли (йўл қирғиз-тожик давлат чегараси бўйлаб ўтади – таҳр.) бўйлаб бошқариб кетаётган бўлган. Ҳайдовчи ариқдан сув олиш учун тўхтайди. Ўшанда уч нафар тожикистонлик ҳарбий хизматчи унга яқинлашиб, машинага ўтириб, Тожикистон ҳудудига боришни талаб қилган. Ҳайдовчи тожик чегарачилари билан бирга йўл бўйлаб ҳаракатланишда давом этган. 

Ҳайдовчи эътиборни жалб қилиш мақсадида кутилмаганда йўл бўйлаб кетаётган бошқа машинанинг йўлини тўсиб, тожикистонлик ҳарбийлар томонидан қўлга олинганини айтиб бақиришга муваффақ бўлган. Тожик чегарачилари машинадан тушишган, ҳайдовчи эса ҳаракатни давом эттирган. 

Тожикистонлик ҳарбийлар “КамАЗ”га ўт очган, силиндр ва олд ойнага қарата 3 марта ўқ узилган. 

“Тожикистон чегарачилари қурол қўллаши натижасида ҳайдовчи ойна бўлакларидан жароҳатланган”, дейилади хабарда. 

Айни дамда Лейлек участкаси бўйича Қирғизистон ва Ганчинский участкаси бўйича Тожикистон чегара вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтмоқда. 

“Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати давлат чегарасининг ушбу участкасидаги вазиятни назорат қилмоқда”, чегара хизмати.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 декабрь куни ҳам қирғиз-тожик чегарасида қурол ишлатиш билан боғлиқ ҳодиса содир бўлганди. Қирғизистон фуқаролари Боткен вилоятининг Боткен тумани, Кочо-Бою ҳудудида қурилиш ишларини олиб борган. Воқеа жойига Тожикистон чегарачилари етиб келган ва қурилишни тўхтатишни талаб қила бошлаган. Оғзаки тортишув жанжалга айланиб кетган. Жанжал чоғида тожикистонлик ҳарбийлардан бири “Макаров” тўппончаси билан ҳавога тўрт марта ўқ узган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг