Тожикистондан Ўзбекистонга кириб келган юк поезди остидан 2 кг наркотик топилди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида Тожикистондан кириб келган юк поезди остида яширилган салкам 2 кило наркотик топилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Бекобод тумани “Бекобод-темир йўл” халқаро ўтказиш пунктига “Хўжанд-Арыс” йўналишида Тожикистон Республикасидан кириб келган юк поезди ҳамда унинг таркибида бўлган вагонларда белгиланган тартибда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда Давлат божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида хизмат итлари ёрдамида кўздан кечирилган. Натижада қурилиш молларини ташишга мўлжалланган вагонларнинг бирининг жуфт ғилдиракларини улаб турувчи таянч асосининг ғовагида қора рангли полителен пакет борлиги аниқланган. 

Пакет холислар ва мутахассислар иштирокида очиб кўрилганда, унинг ичидаги икки ўрамда 1 кг 949 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлган.

Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг