Тожикистондаги зилзила Сирдарёда ҳам сезилди

Жамият

image

Бугун, 5 ноябрь куни Тошкент вақти билан 10:58 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила эпимаркази Тошкентдан 133 км жанубий-ғарбда жойлашган. Эпимарказда сезилиш кучи 5 балл. Магнитудаси 4,3. Чуқурлиги: 12 км. Эпицентр: Сўғд, Тожикистон. Координаталари 40,07 даража шимолий кенглик, 69,08 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 54 км.

Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрга ўтар кечаси Афғонистонда содир бўлган кучли зилзила Ўзбекистонга ҳам сезилганди. Хусусан, Сурхондарё вилоятида сезилиш кучи 5 баллни ташкил этган. Тармоқларда Сурхондарё аҳолиси зилзила содир бўлгандан кейин қўрқув остида ўз уйларини ташлаб, кўчаларда тўпланиб тургани акс этган видеолар тарқалди. Зилзила оқибатида вилоятдаги биноларга зарар етгани ёки етмагани ҳақида расмий маълумот тақдим этилмаган. Тебраниш оқибатида эса Афғонистонда ўндан ортиқ киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг